UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  19 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3

ПСЖ Неймарни 150 млн евродан арзон сотмайди. Форвардни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага ҳам беришлари мумкин Янгиликлар

ПСЖ Неймарни 150 млн евродан арзон сотмайди. Форвардни сотиб олиш мажбурияти билан ижарага ҳам беришлари мумкин

Теглар :  ПСЖ Неймар
ПСЖ Неймар трансферидан камида 150 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Душанба куни Неймар ПСЖдан кетмоқчилигини маълум қилганди. 

AS нашрининг хабарига кўра, Неймар июнь ойидаёқ ПСЖдан кетишга қарор қилган. Бунга эса клуб мухлислари футболчи уйига келиб норозилик намойишлари ўтказгани сабаб бўлган. Натижада, ПСЖ ўйинчига уни 150 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилган.

Париж клуби маошга сарфланадиган харажатни тежаб қолиш мақсадида, форвардни ижарага беришга ҳам тайёр. Бироқ ижарага олувчи томон кейинчалик Неймарни 150 миллион еврога сотиб олишни ҳам ўз бўйнига олиши белгилаб қўйилади.

Таъкидланишича, ПСЖ раҳбарлари Неймарнинг кутилмаган қароридан қаттиқ ранжиган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.  

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика