ПСЖ Неймар туфайли «Сантос»га 9 млн евро тўлаб беради

Narzulla Saydullayev
15 сен 2017, 08:40
«Сантос» президенти Модесто Рома Жуниор клуб ПСЖдан Неймарнинг трансфери учун 9 миллион евро олишини маълум қилди.

ФИФА қоидасига кўра Бразилия клуби «Барселона»дан Париж клубига 222 миллион еврога ўтган футболчи трансферининг 4% пулига эга чиқиши лозим.

«Биз ПСЖдан электрон мактуб олдик. Улар тўлов кечиккани учун узр сўрашди ва тез орада пул ўтказилишини маълум қилишди.

Улар футболга шунчаки келишмаган ва жиддий инсонлар», – дейди «Сантос» президенти.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: espn.co.uk