ПСЖ Мората учун "Реал"га 60 млн. евро таклиф қилди
19 май 2016 13:01
Янгиликлар
ПСЖ Мората учун "Реал"га 60 млн. евро таклиф қилди
ПСЖ мураббийлар штаби "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, парижликлар испаниялик учун 60 млн. евро, футболчининг ўзига эса йилига 9 млн. евро тўлашга тайёр. Бу Моратанинг ҳозирги маошидан икки баравар кўп. "Арсенал" ҳам футболчи учун 60 млн. евро таклиф қилмоқда.
Аммо иккала клуб ҳам "Ювентус" билан эмас ўйинчи трансфер ҳуқуқини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин бўлган "Реал" билан боғланишган. Испан гранди "Ювентус"га ўз тарбияланувчисини қайтармоқчи эканлигини маълум қилган. Мората ҳам клубини ўзгартиришга қарши эмас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар