ПСЖ Мбаппе қачон якуний қарорга келишини билади
13 окт 2023 18:46
Янгиликлар
L’Équipe"нинг хабарига кўра, ПСЖдагилар Килиан Мбаппе якуний қарорини клубнинг ЕЧЛдаги иштироки якунига етганидан кейин қабул қилишига ишонишмоқда.
Маълум қилинишича, томонлар молиявий масалаларда келишувга эришган. Бунинг бир қисми ҳақида эълон ҳам қилинганди. Шартномасини узайтирмаган футболчи каттагина бонусдан воз кечган.
Айни дамда парижликлар форварднинг трансфер масаласига ёздагидан кўра анча сокин муносабат билдиришмоқда. Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунига етади.
Фикрлар