UZ

ПСЖ "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи Янгиликлар

ПСЖ "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

"Манчестер Сити" қанот ҳимоячиси Бенжамен Менди АПЛни Франция Лига 1'ига алмаштириши мумкин.

26 ёшли футболчига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби хўжайинлари Мендини ёзги трансфер ойнасида харид қилиш бўйича мулоқотлар қилишга тайёр.

Бенжамен камдан-кам "шаҳарликлар" сафида майдонга тушмоқда, шу сабаб у жамоасини ўзгартиришга тайёр. Унинг Англия клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ҳимоячи жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика