

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ПСЖ Икарди учун Италия клубига 50 миллион евро ва яна 10 миллион бонус сифатида таклиф қилди.
Шу билан бирга, ижара шартномасига кўра Париж клуби 70 миллион евро эвазига футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Таъкидланганидек, томонлар эҳтимолий трансфер масаласи бўйича музокараларни давом эттирмоқдалар.
Икарди ушбу мавсумда Лига 1 доирасидаги 20 ўйинда қатнашиб, 12 та гол урди ва 3 та голли узатмани қайд этди.



