ПСЖ ҳимоячиси “Тоттенхэм”га ўтиши мумкин

15 мар 2019, 08:41
Левен Курзава “шпорлар” назарига тушди.

“Тоттенхэм” ёзги трансферлар вақтида Париж клуби ҳимоячиси Левен Курзавани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. 26 ёшли футболчининг шартномаси 1 йилдан сўнг якунига етади. Шу боисдан Лондон клуби Курзавани арзонроқ нархга харид қилишига уми қилмоқда.

Жорий мавсум Лига 1 да футболчи 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: CalcioMercato