ПСЖ Гризманнга қизиқмоқда

Alisher
22 июл 2021, 12:35
"Барселона" хўжайинлари ҳали ҳам ҳужумчи Антуан Гризманни сотишмоқчи.

Футболчи олдинроқ "Атлетико"га ўтиш хоҳиши сабаб "Ювентус"ни рад этганди.

30 ёшли французга ПСЖ қизиқмоқда. Гризманн жамоада Килиан Мбаппенинг ўрнини эгаллаши мумкин. 22 ёшли ҳужумчи парижликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмас ва "Реал"га ўтишга уринмоқда.

Антуан ўтган мавсум барча мусобақаларда 51та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 13та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca