UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  54 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  7 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  69 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  9 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди Янгиликлар

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди

Аввалроқ Роналду ҳам ушбу маҳсулот ўрнига оддий сув ичишни тавсия қилганди.

ПСЖнинг футбол бўйича янги маслаҳатчиси Луиш Кампуш клубдаги дастлабки йирик ҳаракатларидан бири сифатида жамоага овқатланиш бўйича мутахассисни ёллашга қарор қилди.

Эндиликда ўйинчиларга овқатланиш вақтида газли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.

Ажабланарлиси шундаки, Франциянинг амалдаги чемпионлари Coca Cola билан 2024 йилгача ҳомийлик шартномаси тузган.

ПСЖда янги мавсум бошланишидан олдин овқатланиш бўйича мутахассис йўқ эди, шу боис супер юлдузлар — Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймар эндиликда қатъий режимга амал қилиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 доирасида Португалиянинг Венгрияга қарши ўйини олдидан Будапештда ОАВ билан интервью қилишидан аввал Coca Cola идишларини четга суриб, оддий сув ичишни тавсия қилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика