ПСЖ бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
25 янв 2024 23:08
Янгиликлар
ПСЖ бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Франциянинг ПСЖ клуби бразилиялик футболчини трансфер қилди.
Амалдаги Франция чемпиони расмий саҳифаси орқали Бразилиянинг “Коринтианс” клубидан Габриэл Москардони ўз сафига қўшиб олгани ҳақида хабар берди.

18 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Москардо "Коринтианс"да 6 ой ижара асосида ўйнайди ва янги мавсум бошида ПСЖга ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи жорий мавсум барча турнирларда 22 та ўйинда иштирок этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар