Франция чемпионати. ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган рақибини аяб ўтирмади
23 янв 2021 07:28
Янгиликлар
Франция чемпионати. ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган рақибини аяб ўтирмади
“Парк де Пренс”да кечган беллашувнинг 19-дақиқасидаёқ меҳмонлар посбони Йонас Омлин Мбаппега нисбатан қўполлик ишлатди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Беллашувнинг 34-дақиқасида Мбаппе жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 60-дақиқада парижликлар сафида 100-учрашувни ўтказаётган Неймар орадаги фарқни оширди. Орадан бир дақиқа ўтиб Икарди ҳисобни йириклаштирди. 63-дақиқада рақиб дарвозасиги иккинчи голини урган Мбаппе ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди -4:0.
Шу тариқа ПСЖ мамлакат чемпионати 21-туридан кейин турнир жадвалида 45 очко билан биринчи поғонада бормоқда. “Монпелье” эса (28 очко) 11-поғонани банд этган.
|
ПСЖ Килиан Мбаппе - 34', Неймар - 60', Мауро Икарди - 61', Килиан Мбаппе - 63' |
Лига 1 . 21-тур 23/01/2021, 01:00 0
:
4
Тугади
|
Монпелье |
Стадион: Parc des Princes, 0 томошабин
Бош ҳакам: Willy Delajod
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар