Прядкин РФПЛ президентлигига қайта сайланди

Aslanov Jasurbek
21 апр 2015, 15:18
Россия футбол Премьер-лигаси президенти Сергей Прядкин ўз вазифасига қайта сайланди.

Овоз бериш 2015 йил 21 апрель куни РФПЛнинг умумий йиғилишидаги мажлисда бўлиб ўтди. Прядкин кейинги 5 йил давомида РФПЛнинг раҳбари бўлиб қолади.

"Сергей Прядкин яна 5 йилга РФПЛ президентлигига қайта сайланди" - дейилади федерациянинг расмий "твиттери"да.

Сергей Прядкин РФПЛ 2001 йил ташкил топгандан бери, бу ташкилотда ишлайди. У 2007 йил 14 ноябрда лига президентига айланган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›