UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  3 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  25 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  24 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13

Промес & Ананидзе ва Смолов & Ари тандемларининг "парвози" Янгиликлар

Промес & Ананидзе ва Смолов & Ари тандемларининг "парвози"

Россия чемпионатининг янги мавсумига ҳам старт берилди.


Амалдаги чемпион ЦСКА жамоаси чемпионатни "Анжи"га қарши меҳмондаги баҳс билан бошлади.
Леонид Слуцкий бошқарувидаги "ҳарбийлар" "Анжи"га қарши ўйинда ғалаба қозонишни уддалай олмадилар. Беллашувда катта устунлик ЦСКА тарафида бўлган бўлсада, "Анжи" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олишга эришди.
Траореда гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келганди. Аммо ЦСКАнинг янги футболчиси шу куни ўз мақсадига эриша олмади.

Турнинг марказий тўқнашуви сўзсиз "Зенит" ҳамда "Локомотив" ўртасида кечди. Бу ўйинда ҳам нурсиз дуранг қайд этилди.
Луческу бошқарувидаги "Зенит" ўз майдонида ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп тепадиган "темирйўлчилар" билан муроса кўчасини танлашди.
Денисов ушбу баҳсда тўлиқ ўйнади ва Кокоринни зарарсизлантиришни уддасидан чиқди.

Ўтган мавсумда шов-шув кўтарган "Ростов" жамоаси ўз майдонида қуйи лигадан премьер лигага йўл олган "Оренбург"ни қабул қилди.
Бу учрашувда "Ростов" ҳимоячиси Новосельцевнинг ягона голи Қурбон Бердиев жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Шу куни "Оренбург" сафида ҳамюртимиз Вадим Афонин ҳаракат тўлиқ ўйнади.

Дмитрий Аленичев бош мураббийлигидаги "Спартак" жамоаси мавсумни "Арсенал Тула" устидан ишончли ва йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
Ананидзе ва Промеснинг дубли москваликларга ажойиб ғалабани тақдим этди. "Спартак" ниҳоят ушбу мавсумда юқоир "чўққи" - чемпионликни кўзлаётганига шаъма қилгандек. Промес ҳамда Ананидзе ушбу сермахсулликни бутун чемпионат давомида кўрсата олишса, Аленичев шогирдлари кўп йиллик орзуни руёбга чиқаришлари мумкин.

"Краснодар" жамоаси ҳам чемпионатни аъло кайфият билан бошлаб олди. Кононов шогирдларига "Томь" жамоаси рақиблик қилди.
Фёдор Смолов ҳамда Арининг голлари "Краснодар"га йирик ғалабани тақдим этди.
Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Одил Аҳмедов захирадан майдонга тушди.

Шунингдек, чемпионатни дастлабки турида "Терек" "Крилья Советов" устидан ғалаба қозонган бўлса, "Урал" ўз уйида "Уфа"га имконият қолдирмади. "Рубин" ҳамда "Амкар" ўртасидаги беллашувда эса ҳисоб очилмади.



Россия чемпионатининг биринчи тур ўйинларининг ҳеч бирида меҳмон жамоа аъзолари гол уришни уддасидан чиқа олишмади.

1-тур голларга бой тарзда кечмади. Кўплаб учрашувларда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, баъзи баҳсларда биргина гол ўйин тақдирини ҳал этди.
Фақатнига "Спартак" ҳамда "Краснодар"нинг самарадорлиги эвазига ушбу кўрсаткич бироз яхшиланди.
Россия премьер лигасининг 1-турида жами 11та гол киритилди.

Россия чемпионати, 1-тур. Турнир жадвали


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика