UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  1 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  10 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  13

"Жамоамиз раҳбарлари ва мураббийлар таркибни кучайтириш ҳаракатида. Орзуим амалга ошганидан хурсандман". Андижонда "Бобур Арена" очган Бобир Акбаров билан интервью Янгиликлар

"Жамоамиз раҳбарлари ва мураббийлар таркибни кучайтириш ҳаракатида. Орзуим амалга ошганидан хурсандман". Андижонда "Бобур Арена" очган Бобир Акбаров билан интервью

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси қишки ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи босқичини якунлади.

Эндиликда жамоа аъзолари янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттиришади, сўнг эса Фарғонага йўл олиб "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этишади.Биз бу борадаги фикрларни ва ортда қолган биринчи йиғин ҳусусида жамоанинг тажрибали футболчиси Бобур Акбаровни суҳбатга чорладик. Таъкидлаб ўтиш жоиз айни вақт қўқонликлар таркибида тўп тепаётган футболчи яқинда Андижон шаҳрида "Бобур Арена" номи билан янги стадионини очди. Суҳбат давомида бу ҳақида ҳам бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. 

- "Қўқон -1912" жамоаси қишки йиғиннинг биринчи қисмини тугатди ва бугундан Тошкентда йиғинни бошлайди. Йиғиннинг биринчи босқичи ва тикланиш жараёнлари ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Пандемия сабабли ўтган мавсум Суперлига ва кубок баҳслари кечроқ якунланди. Шунинг учун мураббийлар штаби футболчиларга ҳордиқ чиқариш учун имконият беришди. Машғулотларга эса янги йилдан сўнг киришдик. Қўқон шаҳрида ўтган биринчи йиғинда асосан тикланиш машқларига эътибор қаратилди. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилдик. Бу жараён футболчиларнинг спорт формасига қайтишида муҳим рол ўйнайди деб ўйлайман.

- Одатда авваллари январь ойида жамоаларимиз тайёргарликнинг иккинчи босқчини ўтказар, илк йиғин эса декабрь ойи охирларида бошланарди. Қайсидир маънода ҳозирги вақтда аввалгига қараганда ўзгаришлар кўрмоқдамиз...

- Проффессионал футболчига бу омиллар таъсир қилмаслиги керак. Эртами ёки кечми биз ўз ишимизни қилишимиз шарт. Ҳозирда қишки йиғиннинг биринчи босқичини якунлаб Тошкентга келдик. Пойтахтда иккинчи йиғинни ўтказамиз, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Чемпионат баҳслари бошлангунга қадар барчамиз тайёр бўлиб улгурамиз. 

-  Тошкент йиғинидан сўнг жамоа Фарғонада "Ҳоким кубоги"да иштирок этади. Бу сафар мусобақага қўшни мамлакатдан ҳам жамоалар келиши кутилмоқда. Ижобий жиҳати ўзига хос рақобат ҳам кучли бўлади, курашувчан жамоалар сони ошади. Мазкур турнирдан нима кутмоқдасиз? Эътибор берсак йилдан-йилга турнир даражаси ошиб бораётгани тўғрими?

- Кўп жамоалар сингари биз ҳам "Ҳоким кубоги" мусобақасида иштирок этамиз. Ҳозирча кимлар қатнашишидан хабаримиз йўқ. Биз ишимизга проффессионал тарзда ёндашиб қандай мусобақа бўлмасини жиддий тайёргарлик кўрамиз ва бош соврин учун курашамиз. Футболимиз савияси ва даражаси ошишида "Қўқон-1912" жамоаси ҳам ҳисса қўшаётганидан хурсандмиз. Мақсадимиз доимо ўзимиз иштирок этаётган мусобақада ғолиб чиқиб мухлисларимизни хурсанд қилиш ва жамоамиз шаънини юксалтиришдир. 

- Қишда футболчиларнинг организими ўзига хос витаминларга, қўшимча озуқаларга эҳтиёж сезади. Ушбу ҳолат ўйнчининг тикланишида муҳим аҳамият касб этади...

- Умуман олганда бу футболимизнинг оғриқли нуқталаридан бири. Шу боис ортиқча изоҳга хожат йўқ деб биламан. 

- Яқинда Андижон шаҳрида ўзингизнинг "Бобур Арена" деб номланган стадионингизни очдингиз. Аввало табриклаймиз. Арена барпо қилиш лойиҳаси қачон ишлаб чиқилди? Қандай тўсиқлардан ўтишингизга тўғри келди?

- Футболчи сифатида ўз стадионимни қуриш ва ишга тушириш ниятим бор эди. Бу кўп йиллардан бери орзуим ҳисобланарди. 2019 йил "Андижон" жамоасида ўйнаб юрган кезларимда вилоят ҳокими томонидан футбол аренаси қуриш учун жой ажратилди. Берилган имкониятдан унумли фойдаланиб орзуимни амалга оширишга қаттиқ бел боғладим. Аввалига ерни тартибга келтириш бироз қийинчилик туғдирди. Ҳамма нарсада қийинчилик бўлгани каби стадионни қуриб битириш осонликча юз бермади. Секин-аста мақсадим сари интилиб натижага эришдим ва бундан жуда ҳам хурсандман. Стадионни ўз исмим билан номлашга қарор қилдим.

- Қизиғи "Андижон" жамоасининг асосий ўйингоҳи ҳам "Бобур Арена"га ўзгартирилди...

- Андижон марказий стадионинг шундай қайта номаланиши биз учун янгилик бўлди.

- Яқиндагина очилган стадионда болаларнинг шуғулланиши тартиби қандай ёки ўйингоҳда бирор жамоа шакллантириладими?

- Аренада асосан туманимиздаги болалар машғулот олиб боришади. Шунингдек бир қатор ёш тоифаларидаги жамоаларни шакллантириш режамиздан ўрин олган. Вилоятимизнинг бош жамоасига футболчиларни етказиб беришни олдимизга вазифа қилиб қўйганмиз. 

- Энг яхши сармоя болаларга, ёшларга сарфланаётган сармоя фикрига қўшиласизми?

- Менимча ҳамма бирдек ушбу фикрга қўшилса керак. Ахир келажак ёшларнинг қўлида, уларнинг ўсиши учун ҳозирдан барча шароитларни яратиб беришимиз зарур. Бу бизнинг бурчимиз саналади. 

- Суҳбатимиз якунида қўқонлик футбол мухлисларига тилакларингиз бўлса марҳамат...

-  Қўқонда ажойиб ишқибозлар бор. Шахсан ўзим ўтган мавсумда гувоҳига айландим. Турнир жадвалида эгаллаган ўрнимиздан улар ҳам, футболчилар ҳам қониқди деб ўйлайман. Ҳар бир жамоа мухлислари юқори натижаларни кутишади. Янги мавсумда ҳам янада юқори марраларни забт этишга бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Айни пайтда жамоамиз раҳбарлари ва мураббийлари таркибнинг ўзагини сақлаб қолиб керакли позицияларга футболчиларни олиш ҳаракатидалар. Агарда бу ишлар амалга ошса Қўқон футболи нуфузи янада ошади деган умиддаман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика