UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  125 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди Янгиликлар

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

20 ва 21 август кунларида Про лига 2024-йилги мавсумнинг 17-тури доирасида "Бухоро" - "Хоразм" ва "Арал" - "Қўқон-1912" ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва ундаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. Про лига, "Бухоро" - "Хоразм" баҳси: қизил карточка.

"Бухоро" - "Хоразм" учрашувининг 37-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли аъзоси рақибининг тана қисмига мушти билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов бу вазиятда футболчига дарҳол қизил карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи мезбонлар вакилига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган ва бундай ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш учун асос мавжуд. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

2-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 17-дақиқасида мезбонларнинг 20-рақамли футболчисининг қўлига тўп тегди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга табиий тарзда текканини таъкидлади ва баҳсни давом эттирди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар аъзоси тўпни қўли билан ўйнаган ва тўп йўналишининг ўзгаришига сабабчи бўлган. Ушбу жараёнда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

3-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 60-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев жарима зарбаси белгилади, аммо футболчига сариқ карточка кўрсатмади. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қўқонликлар вакили истиқболли ҳужумни тўхтатиб қолган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

4-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 62-дақиқасида мезбонларнинг 27-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо унга ҳимоячилар қаршилик кўрсатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев вазият пеналтига тортмаслигини маълум қилди ва баҳсни давом эттирди.  

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда пеналти белгилаш учун далил мавжуд эмас. Кадрлар орқали жараён очиб берилмаган. Шу сабабдан, комиссия мазкур ҳолатда ҳакамларни қўллаб-қувватлайди ва қарорни тўғри, деб топди.

5-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: сариқ карточка.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 90+2-дақиқасида икки жамоа вакиллари ўртасида тўп учун кураш кечди ва якунда қўпол ҳаракати учун бош ҳакам Шавкат Насибуллаев иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар вакили рақибига нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузган. Меҳмонлар аъзоси эса спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика