

Мураббий Руслан Аҳмедов қўл остида шуғулланаётган урганчликлар сафида Шерзод Ғуломжонов, Миркомил Лоқаев, Қадамбой Нурметов ва Жаъфар Каримов каби янги футболчилар кўрикда бўлиб туришибди.
7 февраль куни "Хоразм" Қозоғистоннинг "Онтустик академияси" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккала таймда икки хил таркиб билан ўйнаган Урганч клуби сафида голларни Аброр Хусинов, Сардор Матмуротов ва Қўшназар Қўшназаров уришди.
"Хоразм" - "Онтустик академияси" (Қозоғистон) 3:2
Голлар: Аброр Хусинов, Сардор Матмуротов, Қўшназар Қўшназаров.








