UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  9 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  8 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  62

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди Янгиликлар

ПРО-лига. “Ифтихор” узоқ танаффусдан сўнг ўз майдонида ғолиб бўлди

ПРО-Лига 12-турида “Ифтихор” клуби ўз майдонида “Лабса”ни қабул қилди.

Учрашув “Ифтихор” футболчиларининг шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 10-дақиқада Дилмуҳаммад Худойбердиев меҳмонлар дарвозабони билан бирга-бир чиқиб борди. Унинг зарбасини эса “Лабса” посбони қайтарди.  “Ифтихор” футболчилари ҳужумкорликни тобора ошириб бораётган бир паллада, меҳмонлар қарши ҳужумда гол киритишга муваффақ бўлишди. “Лабса” футболчиси Феруз Мўйинов яратилган имкониятдан самарали фойдаланиб, ҳисобни 0:1 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида “Ифтихор”да қулай имконият юзага келди. Илҳом Алибоев энди рақиб посбони билан яккама-якка қолганига қарамай, қулай имкониятни бой берди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, ташаббус тўлиқ мезбонлар томонига ўтди. Мезбонларда кўплаб имкониятлар юзага келган бўлсада, меҳмонлар  дарвозаси ишғол этилмади. Биринчи тайм 0:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлиги остида бошланди. Меҳмонлар эса ўз навбатида қарши ҳужумлардан самара келтиришга ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 67-дақиқада “Лабса” футболчиси Жавоҳир Шодмонов мезбонларнинг ёш футболчиси Шуҳрат Ўринбоевга қарши қўпол ўйнагани учун унга ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.

Учрашувнинг 75-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Фаррух Ахунов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Таблодаги ҳисоб 1:1 кўириншни ҳосил қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида “Ифтихор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Акмал Холматов рақиб дарвозаисига гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.2:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар яна рақиб дарвозасига гол киритишди. “Лабса” дарвозасига киритилган учинчи гол муаллифи Дилмуҳаммад Худойбердиев бўлди.
Учрашув 3:1 ҳисобида “Ифтихор”нинг ғалабаси билан якунланди.



ПРО-Лига.
12-тур.

«Ифтихор» - «Лабса» - 3:1 (0:1)

Ҳакамлар
: А. Раҳимов, Ж. Ҳусниддинов, Ж. Нажмиддинов, Ш. Аъзамов.
Назоратчи: Э. Мусаев.
Комиссар: Б. Арипов.
Голлар: Фаррух Ахунов 75 (пен), Акмал Холматов 83, Дилмуҳаммад Худойбердиеав 90+3,Феруз Мўйинов 12.
“Ифтихор”: 1. И. Жуманов, 5. М. Турсунов, 7. О. Муҳиддинов, 8. А. Холматов, 10. Д. Худойбердиев, 13. У. Матмусаев, 14. М. Юсупов, 19. Ш. Ўринбоев, 21. Н. Юлдашев, 25. И. Алибоев, 77. С. Абдужабборов.
Захира: Ж. Қурбоналиев, П. Шарипов, Б. Абдулнабиев, Ф. Ахунов, А. Комилов, А. Тилабволдиев, А. Носиров.  
 “Лабса”:  Ш. Шамшиддинов, А. Воҳидов, О. Бобоев, Ж. Сайлиев, С. Ашуров, Ф. Мўйинов, Н. Низомов, Ж. Шодмонов, Ф. Асадов, И. Холиқов, Ш. Исматов.
Захира: Р. Ражабов, Х. Ҳасанов, Ж. Жумаев, К. Самиев, Ш. Бегимов, Ф. Шарипов, Ф. Ҳасанов.

Бекзод ТОЛИБОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика