UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  6 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  16 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 6-турда Олтиариқда байрам Янгиликлар

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 6-турда Олтиариқда байрам

2 май, чоршанба куни ПРо-Лиганинг “Б” гуруҳида ҳам 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Одатга кўра, тур якунлари бўйича мухлисларнинг стадионга ташрифи борасида сарҳисобни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Афсуски ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳидаги ўйинларга томошабиндарнинг қизиқиши жуда ҳам паст даражада бўлмоқда. Ваҳоланки айрим жамоалар стадионга киришни бепул қилиб белгилаган. Шунга қарамай, ишқибозларнинг ташрифи баъзида 1000дан ҳам ошмаяпти.

Хусусан, 6-турнинг 4та ўйинига жами 4086 нафар мухлис кирган. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 1021 томошабин демакдир.

Энг кўп ишқибоз кузатган учрашув “Ифтихор” – “Локомотив-БФК” бўлди. Олтиариқдаги ўйинга 2386 одам киргани, учрашув қайдномасида кўрсатиб ўтилган. Афсуски ушбу рақамлар турнинг энг юқори кўрсаткичи бўлиб тарихда қоладиган бўлди.

Аксинча энг кам ишқибоз ташриф буюрган баҳс эса “Нурафшон” – “Ёзёвон” бўлди. Лига дебютанти Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси ҳали бери ўз мухлисларини топиб улгурмагани билиниб турибди.

Бундан ташқари Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиб ўтаётган ўйинларга ҳам томошабинлар ташрифи 1000дан ҳам ортмаяпти.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“ИФТИХОР” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” – 1:0 (0:0).

Олтиариқ шаҳри. “Марказий” стадион. 2386 томошабин.

“ШЕРДОР” – “ХОТИРА-79” – 3:1 (2:0).
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 203 томошабин.

“НУРАФШОН” – “ЁЗЁВОН” – 2:0 (2:0).

Тошкент вилояти. “Дўстлик” стадиони. 152 томошабин.

“ЗОМИН” – “ҒИЖДУВОН” – 1:0 (0:0).

Зомин шаҳри. “Марказий” стадион. 1345 томошабин.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика