UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  10 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  14 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  9

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 10-турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ПРО-лига10-тур
Ўтган жума куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 10-тур ўйинлари, яъни иккинчи даврасига старт берилди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлди дейиш мумкин. “Б” гуруҳидаги ўйинларда фақат мезбон жамоалар ғалаба қозонганини эътироф этмоқ лозим.

Леонид Сенкевич бошқарувидаги “Локомотив-БФК” жамоаси ҳамон ғалаба нима эканлигини билмай келмоқда. “Б” гуруҳи пешқадами “Зомин” эса 1-ўринни ҳеч ким бермасдан келмоқда. Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси унинг ортидан қувишда давом этмоқда.

Самарқанднинг “Шердор” жамоаси ушбу турда “Ифтихор” устидан иродали ғалабага эришганини айтиш мумкин. Олтиариқликлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб якунда ғалабани қўлдан бой берди.  

10-турнинг тўртта ўйинида жами 13та гол қайд этилди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.

Энг кўп гол урган жамоа “Ғиждувон” ва “Шердор” бўлди.

“Зомин” ҳамда “Нурафшон” жамоалари эса ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Ушбу турда мезбонлар томонидан киритилган голлари сони 10тани ташкил этган бўлса, қолган 3та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар 7та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи таймда эса дарвозаларга яна 6та тўп киритилди.

10-турнинг энг тезкор голи 8-дақиқага тўғри келди. Аҳамиятлиси “А” гуруҳида ҳам тезкор гол ҳам айнан 8-дақиқада киритилганди. “Ифтихор”нинг иқтидорлис ҳужумчиси Илҳом Алибоев сафарда “Шердор” дарвозасига биринчи бўлиб тўп киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироқ Алибоевнинг жамоаси якунда мағлуб бўлди.  

Аксинча 10-турнинг энг сўнгги дақиқасида киритилган гол 90+1-дақиқада содир бўлди. Бу ҳам “Шердор” – “Ифтихор” ўйинида юз берди. Мезбонларнинг тўпурар ҳужумчиси Фаҳриддин Алимов учрашувнинг қўшимча дақиқаларида меҳмонлар дарвозасига тўп киритиб, жамоасига иродали ғалаба келтирди.    

Ушбу турда 4та футболчи дублга эришди. Шохжаҳон Аббосов (“Зомин”), Фаҳриддин Алимов (“Шердор”), Илҳом Алибоев (“Ифтихор”) ҳамда Равшан Янгиев (“Ғиждувон”) 10-турда рақиблари дарвозасига иккитадан тўп киритди. Эътиборлиси уларнинг ичида биргина Алибоевнинг жамоаси мағлуб бўлди.

Эътиборлиси “Б” гуруҳидаги ўйинларда автогол ва пенальти содир бўлмади.

10-турда кимлар гол урди?
1. Шохжаҳон Аббосов (2та) – “Зомин”.
2. Элбек Равшанов – “Нурафшон”.
3. Мурод Тўйчибоев – “Нурафшон”.
4. Баҳром Нарзуллаев – “Ғиждувон”.
5. Равшан Янгиев (2та) – “Ғиждувон”.
6. Илёс Садриддинов – “Хотира-79”.
7. Умар Наврўзов – “Шердор”.
8. Фаҳриддин Алимов (2та) – “Шердор”.
9. Илҳом Алибоев (2та) – “Ифтихор”.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика