UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

ПРО-Лига. “А” гуруҳи, ҳакамлар статистикаси. Энг кўп ўйин Зокир Қодировда ва бошқа қизиқарли фактлар! Янгиликлар

ПРО-Лига. “А” гуруҳи, ҳакамлар статистикаси. Энг кўп ўйин Зокир Қодировда ва бошқа қизиқарли фактлар!

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада ПРО-Лига ўйинларига якун ясалди.

Эндиликда мавсумнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. “А” гуруҳида мухлислар бир қатор қизиқарли тўқнашувларга гувоҳ бўлди. Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ПРО-Лига баҳсларига ҳам Суперлигади ҳакамларни тайинлагани ҳам сўзимизга исбот бўлади. Хатто “А” гуруҳидаги учрашувларнинг кўпини ФИФА реферилари бошқариб борганини кўрдик. Валентин Коваленко, Шерзод Қосимов, Ильгиз Танташев, Аҳрол Рисқуллаев, Азиз Асимов шулар жумласидандир.



“А” гуруҳидаги ўйинларни бошқариб бориш бўйича Зокир Қодиров етакчилик қилди. Навоийлик ҳакамнинг чекига 10та учрашувни бошқариш тушди. Қодиров “Динамо” иштирокидаги 4та ўйинни, “Сурхон”нинг 3та учрашувини, “Машъал” ва “Андижон”нинг 2тадан беллашувини бошқариб борганини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

Футболчиларга сариқ карточка кўрсатиш борасида Шерзод Қосимовга тенг келадигани топилмади. Тошкентлик ФИФА рефериси ўзи бошқариб борган 8та ўйинда жами 39та футболчини сариқ карточка билан сийлади. Яна бир қизиқ факт: Қосимов бу йил “Андижон”нинг 5та ўйинини бошқарган, шундан 4тасида “бургутлар” ғалаба қозонган бўлса, яна бир учрашувда дуранг қайд этган.



 
Пенальти белгилаш бўйича ҳам Шерзод Қосимов етакчилик қилди. У билан бирга Ильгиз Танташев ҳам 5та 11 метрлик тўпи белгилади.

Жорий мавсум ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида ғолиб бўлган “Нурафшон” жамоасида ҳам фаолият юритган Даулетбой Жалимов “А” гуруҳида 1та ўйинни бошқарди. “Истиқлол” – “”Хоразм” (2:0) учрашувида Жалимов бирорта ҳам футболчига карточка кўрсатмаган.


Ҳакам

Ўйин

СК

ҚК

Пен

Зокир Қодиров

10

28

3

3

Акобирхўжа Шукуруллаев

9

32

3

4

Аскер Нажафалиев

8

19

3

3

Вадим Агишев

8

29

1

3

Виктор Серазетдинов

8

33

3

3

Илгиз Танташев

8

29

3

5

Шерзод Қосимов

8

41

3

5

Жасур Мухторов

7

23

3

2

Исҳоқ Ибрагимов

7

20

0

2

Аҳрол Риқкуллаев

6

27

1

2

Владислав Цейтлин

6

16

3

0

Олим Толибжонов

6

10

0

0

Элёр Турсунов

6

16

1

1

Игорь Худайдатов

5

21

3

3

Ҳасан Рўзиев

5

14

0

1

Аҳмад Эргашев

4

12

0

1

Наим Қосимов

4

16

1

2

Олим Тўйчибоев

4

19

0

0

Тимур Тўхтасинов

4

19

2

3

Фирдавс Норсафаров

4

13

1

2

Азиз Асимов

3

14

2

2

Валентин Коваленко

3

10

0

0

Шавкат Насибуллаев

3

6

0

3

Шухрат Ражабов

3

9

0

1

Даулетбой Жалимов

1

0

0

1

Комилжон Расулов

1

4

0

0

Равшан Абдувоҳидов

1

5

0

0

Рустам Лутфуллин

1

3

0

2

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика