UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 0:1 (матнли трансляция)  7 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  1 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  3 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  2 18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  5 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  3 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  5 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турда энг кўп мухлис Самарқандда Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 3-турда энг кўп мухлис Самарқандда

ПРО-Лиганинг 3-тур якунларига кўра, қизиқарли маълумотларни бериб ўтамиз. Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади.

Агарда ўйиннинг жозибаси юқори бўлса, стадионга албатта ишқибозларнинг ташрифи ҳам ортади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан томошабинларни миллий чемпионат баҳсларига қизиқтириб, уларни жалб этиш бўйича бир қатор ташкилий ишлари олиб борилаётганига ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Аммо тан олиш керакки, ҳозирча ПРО-Лига ўйинларида мухлислар ташрифи у қадар кўп бўлаётгани йўқ.

Поёнига етган 3-турнинг 4та ўйинига жами 20763 нафар ишқибоз кирган. Ҳар бир учрашувга ўртача 5 190та томошабин демакдир.

Ушбу кўрсаткич, ҳозирча жорий йил ҳисобидан ПРО-Лигада энг юқори натижа бўлиб турибди.

Энг кўп томошабин кузатган ўйин “Динамо” – “Машъал” (0:1) баҳси бўлди. Самарқанддаги “Динамо” стадионида кечган ўйинни 13250 (!) нафар мухлис бевосита кузатиб борган. Бундай кўрсаткич айни дамда Суперлиганинг айрим баҳсларида ҳам кузатилмаяпти. Жума оқшомида кечган баҳсга 13250 та мухлис кирганига сабаблардан бири ўйинни кеч соат  20:00да бошланганлиги ҳамда бу баҳсдан аввал “Динамо” – “Хўжанд” (халқаро ўртоқлик ўйини) учрашуви бўлиб ўтгани ҳам мухлисларга қулайлик туғдирган бўлиши аниқ. Бизнингча ушбу кўрсаткич кейинги турларда бошқа такрорланмаса керак. Яна ким билади дейсиз.

3-турда энг кам мухлис Ҳаққулободда қайд этилди. Норин” – “Истиқлол” (0:1) учрашувига 1156 нафар томошабин ташриф буюрди холос. Ҳозирча Вали Келдиев бошқарувидаги “Норин” жамоаси чемпионатда ғалаба қозона олмаяпти. Балки шунинг учун бўлса керак, мухлисларнинг стадионга ташрифи кескин пасайиб кетгани.Чунки яхши биламиз, олдинги йиллари ҳаққулободлик мухлислар бу борада етакчилик қиларди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?  

“ОРОЛ” – “СУРХОН” - 1:4 (0:1).
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 1821 томошабин.

 “НОРИН” – “ИСТИҚЛОЛ” - 0:1 (0:0).
Ҳаққулобод шаҳри. “Шодлик” стадиони. 1156 томошабин.

“АНДИЖОН” – “ХОРАЗМ” - 3:1 (2:0).
Андижон шаҳри.  “Соғлом авлод” спорт мажмуаси ўйингоҳи. 4536 томошабин.

 “ДИНАМО” – “МАШЪАЛ” – 0:1 (0:1).
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 13250 томошабин.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика