UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Превью: Ярим финалнинг дастлабки "чипталари" кимга насиб этади? Янгиликлар

Превью: Ярим финалнинг дастлабки "чипталари" кимга насиб этади?

Футбол жамоатчилининг диққат-эътибори Испания пойтахти Мадридга қаратилади.


Европа чемпионлар лигасининг чорак финали жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўтган ҳафта Мюнхенда ўтган "Бавария" - "Реал" учрашувида Роналдунинг дубли мадридликларга иродали ғалабани тақдим этганди. "Атлетико" - Лестер" беллашувида Гризманн томонидан киритлган ягона гол ўйин тақдирини ҳал этганди.

Аммо ушбу тўқнашувларда ҳозирча ярим финал тақдири тўлиқ ҳал этилмаган. Барчаси бугунги жавоб баҳсларидан сўнг маълум бўлади.


Дастлаб чорак финалнинг энг катта афишали, финал олдидан финалга тенг дея эътироф этилган "Реал" ҳамда "Бавария" қарама-қаршилигини ҳақида гаплашсак.

Бу тўқнашувнинг илк қисмида "Реал" Мюнхендан жуда катта устунлик билан Мадридга қайтди. Зинедин Зидан шогирдлари Мюнхендаёқ барча масалани узил-кесил ҳал этишлари ҳам мумкин эди. Аммо Нойернинг фантастик ўйини "Бавария"ни ҳали ўйиндан ташқари ҳолатга қолиб кетмаслигини таъминлади.

"Альянц Арена"да барчаси "Бавария" учун жуда яхши бошланганди. Биринчи бўлимда мезбонлар катта устунлик эга чиқиб, хаттоки ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишганди. Артуро Видаль аслида ноҳақ (ҳакам хатосидан кейин) белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Танаффусдан кейин эса "Реал" ўз номига муносиб ўйнади ва тезда мувозанатни тиклади. "Бавария" ҳимоячиси Мартинез ўша куни нафақат гол урилган вазиятда, балки қолган иккита эпизодда тўп учун курашда Роналдуга ютқазди ва қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. Натижада эса иккинчи сариқ карточкадан кейинги четлатиш "Бавария"га қимматга тушди.

Шундан кейин "Реал" жуда катта устунлик билан ўйнади ва "Бавария"ни ҳақли тарзда мағлубиятга учратди. Роналдунинг дубли жавоб учрашуви олдидан "Реал"ни хотиржам қилди.

Шу куни "Бавария"га ёрдам бера олмаган Роберт Левандовскининг йўқлиги ҳам Анчелотти жамоасининг ўйинига ўз таъсирини кўрсатди.


Мадридда нима бўлади?

Бугун "Реал" биринчи учрашув натижасини эсдан чиқарган ҳолда ғалаба учун курашади. Буни Зинедин Зидан ҳам кечаги матбуот анжуманида алоҳида таъкидлади. "Реал"ни 1:0 ҳисобидаги мағлубият ёки мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа қаноатлантиради. "Бавария"га эса камида иккита гол зарур! Бусиз иложи йўқ. "Бавария"га 1:0 ҳисобидан бошқа исталган ҳисобдаги ғалаба ярим финал чиптасини тақдим этади. Меҳмонда урилган гол қоидасининг ғалати тарафлари шунда. "Реал" эса сафарда иккита гол киритиб, "Бавария"га "планка"ни кўтариб қўйди.

Роберт Левандовски қайтганидан кейин мюнхенликларнинг ҳужумдаги ишлари бирмунча осонлашишини тахмин қилиш мумкин. Лекин "Реал" бу беллашувда ҳимояда тартибли ва диққат билан ўйнашга мажбур.

"Бавария" эса худди шу ишни ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда амалга ошира олиши лозим.

"Бавария" олдида ечими қийин бўлган масала турибди. "Реал"дан эса яна 90 дақиқа ичида мавжуд устунликни рақибга топшириб қўймаслик талаб этилади.

Бу баҳсда тезкор гол "Бавария"нинг ишларини анча осонлаштириб юбориши мумкин.

Ўзаро умумий ўйинлар статистикаси бўйича устунлик "Бавария"да

Жамоаларнинг бугунги тўқнашуви барча мусобақалардаги 24-учрашуви саналади. Ўтказилган 23 ўйиндан 11тасида "Бавария"нинг қўли баланд келган. "Реал"да 10 ғалаба ва иккита беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 34:33, "Бавария" фойдасига.



"Сантьяго Бернабеу"даги учрашувлар

"Реал" ЕЧЛда ўз майдонида фақатгина "Бавария" ва "Рома"га икки мартадан ютқазган. Мадридликлар 2000 йили "Бавария"га ўз майдонларида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. Кейинги йили эса "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" кичик 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган. "Реал" ўз уйида қаторасига бешта учрашувдан буён "Бавария"га ҳеч қандай имконият қолдирмаяпти. Мадридда ўтказилган охирги 11 ўйиндан 6тасида ўз дарвозасидан умуман гол ўтказмаган.


"Реал"нинг муваффақиятли давом этаётган серияси

ЕЧЛнинг амалдаги чемпиони ушбу турнирда 13 беллашувдан буён (8 ғалаба, 5 дуранг) мағлубиятга учрамаяпти. "Реал" ЕЧЛдаги охирги мағлубиятини Германиянинг "Вольфсбург" жамоасидан қабул қилиб олганди.

Хуштак чалувчи аниқ

Мадриддаги тўқнашувни венгриялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Хуштак эгаси Виктор Кашшаи. Ушбу тажрибали ҳакам учун бу ўйин ЕЧЛдаги 44-учрашув сифатида қайд этилади. Қизиғи, Кашшаи ушбу жамоаларнинг 2012 йилги Мадриддаги ўйинини бошқарганди. Ўшанда "Реал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди, аммо пенальтилар сериясида "Бавария"га омад кулганди.

Йўқотишлар ёхуд "Бавария" номинал марказий ҳимоячиларсиз ўйнаши мумкин

"Реал"да Варан, Пепе ҳамда Бэйл каби йўқотишлар мавжуд. Пепе ва Вараннинг Мюнхендаги ўйинда ҳам иштирок этмаганидан хабарингиз бор. Бэйл эса "Бавария" билан ўйиннинг иккинчи бўлимида жароҳати туфайли алмаштирилганди. Зидан бугун унинг ўрнини Иско билан тўлдиради.

"Бавария" футболчиси Хави Мартинезнинг бугунги баҳсда майдонга тушмаслиги аниқ. Анчелотти жамоасининг ҳимоя марказидаги асосий футболчилари Хуммельс ҳамда Боатенгнинг ҳам иштироки ҳали сўроқ остида. Бу икки футболчида кичик жароҳатлар бор. Кечаги машғулотларда Боатенг ва Хуммельс алоҳида дастур бўйича шуғулланишди ва уларнинг майдонга тушиш ёки тушмаслиги бугунги фитнесс-текширувидан кейин ҳал бўлишини клуб расмий сайти маълум қилди.

Агарда бу икки марказия ҳимоячи майдонга тушмаса, унда катта эҳтимол билан Анчелотти ҳимоя марказига Алаба ва Киммихни қўяди.

Ким нима дейди?

"Реал"

Зинедин Зидан: "Мюнхендаги ўйин унутилди. Мадридда ҳам "Реал" фақат ғолиблик учун ўйнайди"

Каземиро: "Биз ўйин фалсафамизни ўзгартира олмаймиз"

Рамос: "Сантьяго Бернабеу"да яна бир ажойиб кеча бўлади"

"Бавария"

Анчелотти: "Левандовскининг қайтиши бизга катта ёрдам беради"

Алонсо: "Реал"ни қандай тўхтатишни биламиз ва ўз ўйинимизни кўрсатамиз"

Алаба: "Ҳали ҳеч нарса тугагани йўқ"



Куннинг нариги жуфтлигида шовқин бироз пастроқ.

Ўтган йили Англияни титратган ва жорий мавсумда ҳеч кутмаганда ЕЧЛдаги парвози ҳам анча чўзилган "Лестер" ўз уйида нечинчи йилдирки ЕЧЛда "чақилмас ёнғоқ" бўлаётган "Атлетико"ни меҳмон қилади.

Диего Симеоне ва Крейг Шекспирнинг Мадриддаги тўқнашувида пенальти баҳс тақдирини "Атлетико"фойдасига ҳал этганди.

Бугун эса Англияда тўқнашув тақдири ҳал этилади. Нимчорак финалда "Лестер" ўз уйида ўтган жавоб беллашувида "Севилья" қаршилигини енгиб, чорак финал чиптасини қўлга киритганди. Бу сафар ҳам Испания жамоаси уларнинг йўлига туғаноқ бўлмоқчи. Бу гал ҳам биринчи учрашув "Лестер" учун омадсиз ўтди. Барчани қизиқтираётган савол: "Лестер" яна ўз уйида рақибини мағлуб этадими?

Биласиз, "Лестер" ЕЧЛдаги уй ўйинларида фақат ғалаба қозонмоқда. Бугун ҳам ушбу ёқимли анъана давом этармикин?

Қоғозда "Атлетико" "Лестер"дан кучли, биринчи ўйин натижасига кўра, испанияликларда устунлик бор ва улар ярим финалга рақибларига нисбатан яқинроқ туришибди. Бироқ "Лестер"нинг "Севилья"га қарши учрашувидан сўнг шундай хулоса қилса бўладики, Шекспир бошқараётган жамоа муаммони йўққа чиқара олишга қодир. Бунинг учун уларда ирода, характер ва потенциаль бор. Аммо ўтган босқичда улар ЕЧЛда, меҳмонда қиймати юқори бўлган голни киритишни уддасидан чиқишган эди. "Атлетико" билан баҳсда эса буни уддалаш уларга насиб этмади. Айнан шу жиҳатни инобатга оладиган бўлсак, бу сафар "Лестер"га осон бўлмайди. "Атлетико" эса биласиз ҳимояда қандай ўйнашни биладиган ва бу борада намуна бўла оладиган рақиб.

"Лестер" кучли иштиёқ эвазига, "Атлетико" эса катта тажриба, футболчиларининг маҳорати ва мураббийнинг юксак салоҳияти туфайли ярим финал масаласини ҳал этишга қодир.

Бу ўйинда "Лестер" ўз учун керакли ғалабани қўлга киритиши ёки ҳужумга берилиб кетиш натижасида ўз дарвозасидан кўплаб гол ўтказиб юбориши ҳам мумкин. Диего Симеоненинг асосий "қуроли" сифатида бугунги баҳсда "Атлетико"нинг қарши ҳужумларини таъкидласа бўлади.


ЕЧЛ, чорак финал.

Жавоб учрашувлар.

"Реал" - "Бавария" (23:45)

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия)

"Реал": Навас; Карвахаль, Рамос, Начо, Марсело; Кроос, Каземиро, Модрич; Иско, Бензема, Роналду.

Ўйнамайди: Пепе (жароҳат), Варан (орқа сон мушаги), Бейл (жароҳат)

Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Модрич, Рамос, Кроос

"Бавария": Нойер; Лам, Киммих, Алаба, Бернат; Видаль, Тьяго Алькантара; Роббен, Рибери; Левандовски, Мюллер.

Ўйнамайди: Хави Мартинес (дисквалификация)

Сўроқ остида: Боатенг (жароҳат), Хуммельс (жароҳат)

Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Боатенг, Видаль

(Дастлабки ўйин: 2:1)



"Лестер" - "Атлетико" (23:45)

"Кинг Повер стэдиум" стадиони.

Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия)

"Лестер": Шмейхель; Симпсон, Морган, Беналуан, Фухс; Махрез, Ндиди, Дринкуотер, Олбрайтон; Оказаки; Варди.

Ўйнамайди: Менди (тўпиқ жароҳати), Ваге (елка жароҳати), Хут (дисквалификация)

Сўроқ остида: Морган (бел жароҳати), Слимани (жароҳат)

Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Варди, Ндиди, Слимани

"Атлетико": Облак; Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис; Карраско, Сауль, Габи, Коке; Гризманн, Гамейро.

Ўйнамайди: Тьягу (тизза жароҳати), Врсалько (тизза жароҳати), Аугусто Фернандес (тизза жароҳати)

Дисквалификация хавфида турган футболчи: Хименес

(Дастлабки ўйин: 0:1)


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика