UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  1 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  20 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0

Превью. "УзДонгЖу" - "Нурафшон" Янгиликлар

Превью. "УзДонгЖу" - "Нурафшон"

Бугун Ўзбекистон биринчилигининг 9-тур баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг  «УзДонгЖу» жамоаси Бухоро шаҳрининг «Нурафшон» жамоасини қабул қилади. Ушбу жамоалар тарихида илк бора бир бириларига рақиб бўлмоқдалар.

Ўтказилган баҳслардан сўнг майдон эгалари 8 ўйиндан 18 очко жамғариб 3-ўринни банд этган бўлса «Нурафшон» жамоаси 7 учрашувда 16 очко жамғариб 4-ўринни эгаллаб тургани ушбу баҳс турнинг марказий ўйини эканини англатади. Бугунги учрашувда майдон эгалари оқ рангдаги, меҳмонлар эса яшил рангдаги либосларда майдонга тушишади.

Ушбу баҳсни фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев бошқариб боради. Унга қанотларда тошкентлик Донёр Сайлалов ва Сервер Еремеевлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси  тошкентлик Олег Рубаков.  

Барча мухлисларни бугун соат 17:00да Шўрбулоқ даҳасидаги мактаб-интернати стадионида бўлиб ўтадиган  ушбу қизиқарли баҳсга таклиф этамиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

9- тур. 15-май  (якшанба)
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Нурафшон» (Бухоро) Шўрбулоқ ФИМИ стадиони
Хакамлар:
О. Тўйчибоев (Фарғона), Д.Сайлалов (Тошкент), С.Еремеев (Тошкент)
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика