UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Превью. "Шўртан" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 29-турида "Шўртан" ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Навбаҳор» (Наманган)
5 ноябрь 2015. Ғузор. "Шўртан" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З. Абдурахмонов (Андижон), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

“Шўртан” ҳамда “Навбаҳор” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Шулардан 10тасида “Навбаҳор” ғолиб бўлган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” ҳозирга қадар “Навбаҳор”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик водий клуби томонида - 28:24. Ўзаро ўинларда “лочинлар” 33 очкони, “оқ бўрилар” эса 21 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. Қизиғи “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада “Навбаҳор” майдонида ўтган учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Улуғбек Бақоевнинг учта голидан ташқари Дилшод Жабборов ҳам “Шўртан” дарвозасига битта гол урганди. Ғузорликлар сафида Мурод Ражабов ва Игорь Таран биттадан тўп киритишган – 4:2.

Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.08.2013 «Шўртан» - «Навбаҳор» 1:3
25.03.2012 «Шўртан» - «Навбаҳор» 4:0
22.10.2011 «Шўртан» - «Навбаҳор» 1:0
03.10.2010 «Шўртан» - «Навбаҳор» 2:0
07.03.2009 «Шўртан» - «Навбаҳор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда мезбонлар 5 бор ғалаба қозонишган. Тўртта баҳсда “Навбаҳор” сафарда уч очкони қўлга киритган. “Шўртан” майдонида умуман дуранг кузатилмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика