UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  1 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  3 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз мухлислари қаршисида "Нефтчи" билан беллашади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Нефтчи» (Фарғона)
1 июль 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Қизилқум” ва “Нефтчи” олий лигада 30 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 8 марта водий клубини таслим қилган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 53:29. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 28 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

2014 йил дастлабки даврадаги Фарғонада баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. Ўша ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Навоийда эса майдон эгалари Георгий Квесиешвили ҳамда Жамшид Шохназаровнинг киритган тўплари эвазига зафар қучишганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:0
04.05.2013 «Қизилқум» - «Нефтчи» 3:1
13.05.2012 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
06.08.2011 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
17.04.2010 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 15та ўйиннинг 8тасида мезбонлар 3 очкога эга чиқишган. Икки марта “Нефтчи” сафарда дурангга эришган. Фарғона клуби 9 бор сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги олти ўйинда “Қизилқум” ўз уйида фақат ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика