UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  9 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   1 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  4 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  5 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  33 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  4 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  17 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  2 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  12

Превью. "Нефтчи" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Қизилқум"

Бугун олий лиганинг 4-тури доирасида "Нефтчи" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.
«НЕФТЧИ» – «ҚИЗИЛҚУМ»
5 апрель. Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Р.Серазетдинов, А.Цапенко, А.Раҳимов
Назоратчи: Ғ.Каримов.

“Нефтчи” ва “Қизилқум” олий лигада 28 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 7 марта водий клубини таслим қилган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 53:27. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 57 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 24 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

Ўтган йил қайси клуб ўз майдонида ўйнаган бўлса ғолиб бўлган. “Қизилқум” ўз уйида “Нефтчи” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир “Олмалиқ”да ўйнаётган Шерзод Ҳакимов ҳисобни очганди. Бунга мезбонлар Яннис Мандзукас (2та) ва Файзулло Қамбаровнинг голи билан жавоб беришган. Фарғонадаги баҳсда Зайниддин Тожиев ва Мансур Саидов томонидан киритилган тўплар мезбонларга уч очко келтирганди – 2:0.  

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
28.09.2013 «Нефтчи» - «Қизилқум» 2:0
13.09.2012 «Нефтчи» - «Қизилқум» 3:1
15.06.2011 «Нефтчи» - «Қизилқум» 1:0
02.10.2010 «Нефтчи» - «Қизилқум» 4:2
09.11.2009 «Нефтчи» - «Қизилқум» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Фарғонада бўлиб ўтган 14та ўйиннинг 13тасида “Нефтчи” 3 очкога эга чиққан. Бир марта (2003 йил) “Қизилқум” сафарда дурангга эришган. Фарғонадаги охирги 10та ўйинда “Нефтчи” кетма-кет ғалабага эришиб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика