UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

Теглар :  НефтчиНавбаҳор
Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган водий дербисида "Нефтчи" ва "Навбаҳор" тўқнаш келишади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Навбаҳор» (Наманган)
12 март 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 48 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 24та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 12та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 73 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 48 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 84 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 48 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Ўтган мавсум жамоалар ўз майдонларида ғалаба қозонишган. “Нефтчи” мезбон бўлган учрашувда Отабек Ҳайдаров томонидан урилган ягона гол баҳс тақдирини ҳа қилган – 1:0. Наманганда эса Улуғбек Бақоев “лочинлар”га 3 очко тақдим этган – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
04.04.2015 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:0
15.08.2014 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:0
29.06.2013 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0
27.08.2012 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 3:0
30.07.2011 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 19тасида уч очкони қўлга киритган. 3 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 2 бор “Навбаҳор” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Фарғонада бўлиб ўтган охирги 11та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозона олишмаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика