UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  17 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  3 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  2 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  9 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78

Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив"

Бугун олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Локомотив» (Тошкент)
6 март 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

“Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 22 бора тўқнаш келишган. “Локомотив” 11 марта, “лочинлар” 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Локомотив” фойдасига 35:32ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда “Локо” 37, “Навбаҳор” 25 очкони қўлга киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1.

2015 йил Тошкентда ўтган баҳсда “Локо” йирик ҳисобда зафар қучган. Катта Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов, Марат Бикмаев (2та) голларига ва Шаҳбоз Эркинов жавоб берганди – 5:1. Наманганда ҳам “темирйўлчилар” ғалаба қозонишган. Отабек Валижонов ва Санъат Шиховнинг голларига Тошкент клуби сафида Темурхўжа Абдухолиқов, Лутфулла Тўраев ва Мўйдин Мамазулумов жавоб беришганди – 2:3.  

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.11.2015 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:3
15.03.2014 «Навбаҳор» - «Локомотив» 0:1
03.04.2013 «Навбаҳор» - «Локомотив» 1:1
07.04.2012 «Навбаҳор» - «Локомотив» 0:2
25.09.2010 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида бўлиб ўтган 11та ўйиннинг 6тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Локомотив” сафарда уч бор муваффақият қозонган. Охирги тўрт йилда “лочинлар” ўз уйида бу рақибни енга олишмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика