Превью: «Навбаҳор» - «Бунёдкор»

Narzulla Saydullayev
5 апр 2019, 15:00
6 апрель куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида Суперлиганинг 3-тури доирасида «Бунёдкор» сафарда «Навбаҳор» меҳмони бўлади.

Ўзбекистон чемпионати доирасида бу икки жамоа ўзаро 26 бор тўқнаш келишган. Шундан 17 ўйинда «қалдирғочлар» ғалаба қозонган бўлса, 4 ўйинда «лочинлар»нинг қўли баланд келган. 5 ўинда томонлар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбати: 51:17 «Бунёдкор» фойдасига.

«Бунёдкор» ва «Навбаҳор» ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2009 йилда қайд этилган: 6:0 «қалдирғочлар» ғалабаси.

«Бунёдкор» «лочинлар»га қарши меҳмонда ўтказилган 13 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида мағлуб бўлган. Ўтган мавсумда Наманганда ўтказилган икки ўйинда ҳам наманганликлар ғалаба қозонишган.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 6 апрель куни соат 17:00 да Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›