UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  0 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

Превью. "Насаф" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Қизилқум"

Теглар :  ҚизилқумНасаф
Олий лиганинг 8-турида "Насаф" клуби ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилади.

«Насаф» (Қарши) – «Қизилқум» (Навоий)
8 май 2016. Қарши. "Марказий" стадиони. 18:45
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Буров (Бухоро), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Насаф” ҳамда “Қизилқум” клублари олий лигада шу кунгача 32 бор куч синашишган. “Аждарлар” 20та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 6 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 60:34. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 66 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 24 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.

Бир йил олдин Қаршида мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишган. Артур Геворкян ва Шоҳруҳ Гадоев (2та) томонидан урилган голларга навоийликлар тўпурари Баҳриддин Ваҳобов жавоб берганди – 3:1. Навоийда ҳам “Насаф” 3 очкога эга чиққанди. Азамат Алланиёзов ва Артур Геворкян меҳмонлар сафида, Алишер Холиқов мезбонлар таркибида гол уришганди – 1:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
16.04.2015 «Насаф» - «Қизилқум» 3:1
25.10.2014 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
29.06.2013 «Насаф» - «Қизилқум» 7:1
07.05.2012 «Насаф» - «Қизилқум» 2:0
01.11.2011 «Насаф» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Насаф” уйида кечган баҳсларда мезбонлар 13 марта ғалаба қозонишган. Икки ўйинда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” эса сафардан фақат бир марта (2008 йил) бор уч очко билан қайтган. Охирги 7та ўйинда “Насаф” ўз майдонида бу рақибни фақат мағлуб этган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика