UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  23 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  3 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  16 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор"

Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда "Насаф" ва "Навбаҳор" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Насаф» – «Навбаҳор»
22 август. Қарши. “Марказий” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, И.Иброҳимов
Назоратчи: Г.Имомов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 35 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 18та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 56та гол киритиб ўз дарвозаларидан 55 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 61 очкони, “Навбаҳор” эса 37 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада “Навбаҳор” ўз уйида зафар қучган. Косонсойдаги баҳсда Алишер Маҳмудов томонидан урилган гол “аждарлар”ни мағлубиятини таъминлаганди – 1:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
23.10.2013 «Насаф» - «Навбаҳор» 5:0
20.05.2012 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
25.08.2011 «Насаф» - «Навбаҳор» 3:2
19.09.2010 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
18.04.2009 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 14 марта “Навбаҳор”ни мағлуб этган. Бир бора Қаршида дуранг қайд этилган. “Лочинлар” икки марта (1998 ва 1999 йилларда) “Насаф” майдонидан уч очко билан қайтишганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика