UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  31 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  5 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

Превью. "Металлург" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Андижон"

Бекободда "Металлург" ва "Андижон" учрашуви бўлиб ўтади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «АНДИЖОН»
1 июнь. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:30.
Ҳакамлар
: А.Асимов, О.Абдувасилов, Н.Рўзимов, А.Рубаков
Назоратчи: И.Шарипов.

“Металлург” ва “Андижон” олий лигада жами 28 бора тўқнаш келган. Кичик устунлик “Металлург” томонида. 11та ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган. 10та ўйинда “бургутлар” ғолиб бўлишган. Яна 7та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Металлург” томонида 46:44. “Металлург” ўзаро ўйнларда 40 очкони, “Андижон” эса 37 ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Металлург”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. Қизиғи андижонликларнинг бу кўрсаткичи ҳам 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “бургутлар” биринчи лигада ўйнаган. Шу боис бу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳслар 2012 йилда бўлиб ўтгна. Ўша йилги ўйинларнинг биринчиси Бекободда бўлиб ўтган. Ҳикмат Ҳошимов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиб ҳисобни очган. Зоҳид Абдуллаев эса меҳмонлар даровзасига тўп киритган – 1:1. Водийдаги баҳсда мухлислар 7та гол гувоҳига айланишган. “Бургутлар” сафида Отабек Валижонов, Лочин Солиев, Илдар Маматказин ва Акмал Жўрабоев ўзларини кўрсатишган. Бекобод клуби таркибида Шахзодбек Нурматов (иккита) ва Ҳикмат Ҳошимов гол уришган - 4:3.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
17.03.2012 «Металлург» - «Андижон»  1:1
24.09.2011 «Металлург» - «Андижон»  4:1
02.10.2010 «Металлург» - «Андижон»  2:1
11.04.2009 «Металлург» - «Андижон»  2:2
23.11.2008 «Металлург» - «Андижон»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида 10 марта муваффақият қозонган. Бекободда 2 бор дуранг қайд этилган. “Андижон” бу рақиб майдонидан фақат бир бор ғалаба билан қайтган (2007 йил). Охирги беш учрашувда “Металлург” ўз майдонида “бургутлар”га мағлуб бўлмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика