UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  2 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  2 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  1 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1

Превью. "Локомотив" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган биринчи ўйинда "Локомотив" ва "Олмалиқ" ўзаро тўқнаш келишади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
28 апрель 2016. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
 
“Локомотив“ ҳамда “Олмалиқ“шу кунга қадар ўзаро 14 маротаба куч синашишган. Натижалар "Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 3та ўйинда ютган, “Локомотив” ҳисобида эса 8та ғалаба бор. Яна учта ўйин дуранг билан тугаган. Тўплар нисбатида тошкентликлар устун: 25-18. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 27, “Олмалиқ” эса 12 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида “темирйўлчилар”нинг  “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 ни ташкил этади.

Ўтган йил биринчи даврада Олмалиқда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Ўйиндаги ҳисобни Жаҳонгир Абдумўминов очганди. Бунга Санжар Шоаҳмедов жавоб берганди. Шавкат Саломов яна "Олмалиқ"ни олдинга олиб чиққанди. Учрашув сўнггида Лутфулла Тўраев якуний ҳисобни ўрнатганди - 2:2. Иккинчи даврада “Локомотив” йирик ҳисобда зафар қучганди. “Темирйўлчилар” сафида Мўйдин Мамазулумов, Олег Зотеев, Тимур Кападзе ва Марат Бикмаев тўп киритишган. “Андижон”дан эса Неманья Йованович гол урганди – 4:1.  

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
30.09.2015 «Локомотив» – «Олмалиқ» 4:1
01.06.2014 «Локомотив» – «Олмалиқ» 3:0
28.06.2013 «Локомотив» – «Олмалиқ» 1:0
17.08.2012 «Локомотив» – «Олмалиқ» 4:2
08.05.2010 «Локомотив» – «Олмалиқ» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Локомотив” клуби шу кунгача олий лигада ўз майдонида олти марта "Олмалиқ"ни мағлуб этди. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. "Олмалиқ" ўз тарихида "темирйўлчилар" майдонида умуман ғалабага эриша олмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика