UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  3 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Нефтчи" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Нефтчи"

Ўзбекистон вице-чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.
«ЛОКОМОТИВ» - «НЕФТЧИ»
22 март 2015. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), А. Калинин (Қарши), Р. Тошмуҳаммедов (Нукус).
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

“Локомотив” ва “Нефтчи” олий лигада 20 бора тўқнаш келишган. Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” 11 марта ғалаба қозонган, “Нефтчи” ҳисобида 7та муваффақият мавжуд. 2та баҳсда дуранг қайд этилган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 29та гол киритган, “темирйўлчилар” эса 32 бора фарғоналиклар дарвозасини ишғол этишган. Фарғона жамоаси ўзаро ўйинларда 23, “Локо” эса 35 очкога эга чиққан. Фарғоналикларнинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Локомотив”да бу кўрсаткич 4:1га тенг.

Ўтган мавсум 12-турда Фарғонада ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилганди. Дастлабки бўлим сўнггида кичик Жасур Ҳасановнинг урган голи “Локомотив”га ғалаба келтирганди – 0:1. Тошкентда эса 4:2 ҳисоби қайд этилган. “Нефтчи” дарвозасига Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Алишер Шоғуломов, Жаҳонгир Меҳмонов (автогол) гол уришган. Носир Отақўзиев ва Шерзод Ҳакимов мезбонлар дарвозасига гол уришган.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Локомотив» - «Нефтчи» 4:2
24.10.2013 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1
15.04.2012 «Локомотив» - «Нефтчи» 1:1
13.03.2010 «Локомотив» - «Нефтчи» 3:1
05.03.2009 «Локомотив» - «Нефтчи» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида ўтган 10та ўйиннинг 7тасида зафар қучган. “Нефтчи” икки марта (2004 ва 2007 йилларда) Тошкентдан уч очко билан қайтган. Пойтахтда бу жамоалар бир марта дуранг қайд этишган.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика