UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  0 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  4 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 18-турида "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
28 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Толибжанов (Фарғона)
Назоратчи: Г. Каримов (Ташкент).
ПФЛУз вакили: Н. Лутфулин.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 7 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 2 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23та гол урган, “Локомотив” футболчилари 13 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 10 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

5-турда “Бунёдкор” майдонида ташкил этилган баҳсда дуранг қайд этилган. Олександр Пишурнинг биринчи бўлимда урган голига баҳс сўнггида Фарҳод Тожиев жавоб берганди – 1:1.

“Локомотив” майдонида ўтган барча учрашувлар:
05.08.2013 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:1
08.10.2012 «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:1
09.04.2010 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:4
04.04.2009 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:2
03.10.2008 «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:3
03.12.2007 «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг учтасида меҳмонлар ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” икки марта зафар қучишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика