UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Атлетико" футболчиси Италияга йўл олмоқда  0 12:20"Нидерландияга қарши ЖЧ-1998 ярим финалида 32 кг га озганман"  0 12:00Бугунги ўйинлар: Каталония дербиси, "Селтик" — "Рейнжерс" ва бошқалар  0 11:50Тонали АПЛнинг топ клубига ўтиши мумкин  1 11:22Канселу "Барселона"га қайтмоқчи  2 10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  2 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  2 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  10 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 18-турида "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
28 август. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Толибжанов (Фарғона)
Назоратчи: Г. Каримов (Ташкент).
ПФЛУз вакили: Н. Лутфулин.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 7 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 2 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23та гол урган, “Локомотив” футболчилари 13 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 10 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

5-турда “Бунёдкор” майдонида ташкил этилган баҳсда дуранг қайд этилган. Олександр Пишурнинг биринчи бўлимда урган голига баҳс сўнггида Фарҳод Тожиев жавоб берганди – 1:1.

“Локомотив” майдонида ўтган барча учрашувлар:
05.08.2013 «Локомотив» - «Бунёдкор» 1:1
08.10.2012 «Локомотив» - «Бунёдкор» 3:1
09.04.2010 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:4
04.04.2009 «Локомотив» - «Бунёдкор» 0:2
03.10.2008 «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:3
03.12.2007 «Локомотив» - «Бунёдкор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг учтасида меҳмонлар ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” икки марта зафар қучишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика