UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  10 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

Превью: Колумбия - Греция. Фалькаосиз қолган жануб Янгиликлар

Превью: Колумбия - Греция. Фалькаосиз қолган жануб

"С" гуруҳидаги барча жамоалар гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун имкониятга эга. Бироз Греция ва Кот-д'Ивуарда ташаббус бўлиши мумкин.
Бугунги ўйин фаворити Колумбия бўлса ажаб эмас. Колумбия терма жамоаси Пекерман қўл остида Жанубий Америка минтақасида Аргентинадан кейин иккинчи бўлди. Жамоанинг бир қатор футболчилари кучли бешлик чемпионатида иштирок этадилар. Кристиан Сапата, Марио Йепес, Хуан Суньига, Хуан Куадрадо ва Фредди Гуарин Италия "А-Серияси"нинг етакчи футболчилари сифатида эътироф этилади. Терма жамоанинг учинчи посбони Фарид Мондрагон бундан 20 йил аввал АҚШда бўлиб ўтган мундиалда ҳам иштирок этган. Аммо 42 ёшли посбонга майдонга тушиш насиб этмаган. Шундан кейин у 1998 йилги ЖЧда қатнашган. Бу унинг ҳисобидаги учинчи жаҳон чемпионати. Терма жамоа бош мураббийи Хосе Пакерманни ортиқча таништириб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. У 2004-06 йилларда Аргентина терма жамоасига устозлик қилган.





Греция доимо сирли жамоа бўлиб келган. Бир ўйнаса ўйини чиқади. Аммо ҳимоядан ҳаракат қилишни канда қилмайди. Шу боисдан бўлса керак, Греция терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар доим ҳам қизиқ бўлмаган. Саралаш баҳсларида Грецияга омад кулиб боқади. Босния ва Герцоговина, Словакия, Литва, Латвия ҳамда Лихтенштейн терма жамоалари билан бир гуруҳдан олган греклар боснияликлар билан 25 очкодан тўплайди.

Терма жамоанинг ҳужум чизиғида бироз муаммо бор. Шу боисдан ҳам 32 ёшни қарши олган икки ҳужумчи Салпингидис ва Гекаслар ЖЧ рўйхатидан ўтдилар. Фернанду Сантушнинг ишонган тоғи Йоргос Карагунис. "Фулхэм" ярим ҳимоячиси бугун терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб тушади.





Бу икки терма жамоа шу кунгача бир маротаба ўзаро тўқнаш келганлар. 1994 йилги ЖЧдан аввал АҚШда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўшанда греклар 2:0 ҳисобда имкониятни бой берган эдилар.

Балки бошқа терма жамоаларга билинмас, аммо Радамел Фалькаонинг жароҳати Колумбия учун жиддий бош оғриқ бўлди. Бу масалани Пакерман "Ривер Плайт" ҳужумчиси Теофило Гутьеррес билан ечди. Ҳужумдаги муаммо Грецияда ҳам бор. "Фулхэм"га ўтган Костас Митроглу асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказиб, ЖЧга деярли ўйин амалиётисиз келди.





Гуарин эса саралаш ўйинининг сўнгги турида қизил карточка олганлиги учун бугун майдонда Колумбияга ёрдам бера олмайди.


14 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Марк Геигер (АҚШ)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Син Хурд (АҚШ), Жой Флетчер (Канада)
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)

Тахминий таркиблар:
Колумбия:
Оспина, Суньига, Йепес, Сапата, Армеро, Родригес, Агилар, Санчес, Куадрадо, Гутьеррес, Мартинес.
Греция: Карнезис, Торосидис, Папастатопулос, Манолас, Холебас, Карагунис, Маниатис, Циолис, Салпингидис, Самарас, Митроглу.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика