UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  1 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  3 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  10 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  15 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  61 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  24 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Превью. "Испанияга қарши сафарда ўйнаш - замонавий футболдаги энг қийин ишлардан бири" Янгиликлар

Превью. "Испанияга қарши сафарда ўйнаш - замонавий футболдаги энг қийин ишлардан бири"

Европа чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Испания - Швеция учрашуви превьюси билан танишинг.

Испания ва Швеция ҳозиргача 15 марта тўқнаш келишган. 7та ўйинда Испания зафар қучган, 3та баҳсда Швеция ғолиб бўлган. Қолган 5та учрашувда дуранг кузатилган. Швеция сўнгги бор 2006 йилда Испаниядан устун келган.

Бу жамоалар бир-бирини яхши билади. Европа чемпионати саралашида Испания Мадридда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди, Швеция ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Испанлар 2008 ва 2012 йилларда Европа чемпиони бўлишган, аммо ҳозир "Ла роха" осон бўлмаган дарвни бошдан кечирмоқда. Ҳимоя марказида Серхио Рамос йўқ, ярим ҳимояда эса кўп нарса 18 ёшли "Барселона" вакили Педрига боғлиқ бўлади.



МУҲИМ СТАТИСТИКА
ЕВРО-2020 саралашида испанлар энг кўп зарба беришди (227), энг кўп тўп билан муомала қилишди (70%) ва тўп узатишда энг юқори аниқликка эришишди (91%). Испания "Ла Картуха" стадионида бунгача 6та ўйин ўтказишган ва умуман мағлуб бўлишмаган - 4та ғалаба ва 2та дуранг. Айнан шу стадионда УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Германия 6:0 ҳисобида тор-мор этилганди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР
Испания: Унай Симон; Аспиликуэта, Ляпорт, Пау Торрес, Альба; Льоренте, Родри, Педри; Жерар Морено, Мората, Ферран Торрес
Швеция: Ульсен; Лустиг, Линделеф, Даниэльсон, Аугустинссон; С. Ларссон, Экдаль, Ульссон, Форсберг; Исак, Берг


Луис Энрике (Испания терма жамоаси бош мураббийи): "Швеция сафида жаҳон юлдузи деб аташ мумкин бўлган футболчи йўқ, аммо улар жамоавий кучлилар. Барча футболчилар баланд, жисмонан кучли, ҳимояда тартибли ўйнашади ва майдонда нима қилишни билишади. Уларга қарши бир неча бор ўйнадик ва ўша баҳсларда Швецияда ҳам имкониятлар бўлди. Ҳозир расмий мусобақада тўқнаш келамиз. Оғир ўйин бўлишига шубҳа қилмайман. Умид қиламанки, барчаси биз учун яхши тугайди".

Янне Андерссон (Швеция терма жамоаси бош мураббийи): "Испанияга қарши сафарда ўйнаш - замонавий футболдаги энг қийин ишлардан бири. Бизни ажойиб саргузашт кутмоқда. Бор кучимиз билан ўйнашимиз керак, бундай даражадаги ўйинларда ўзимизни кўрсатганмиз ва эртага ҳам шундай бўлишига умид қиламан. Ўтган ўйинларда Испанияга ташвиш туғдиргандик. Агар барчасини тўғри бажарсак бизда ҳам имконият бўлади".


Испания - Швеция
14 июнь 2021 йил. Севилья. "Ла Картуха" стадиони. 23:55
Бош ҳакам:
Славко Винчич (Словения)
Қанот ҳакамлари: Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич (иккаласи Словения)
Захира ҳаками: Давиде Масса (Италия)
VAR ҳаками: Бастиан Данкерт (Германия)
VAR ҳаками ёрдамчилари: Крис Кэванах (Англия), Ли Беттс (Англия) ва Кевин Блом (Нидерландия).

Испания

Чемпионат Европы. Группа E . 1-тур

15/06/2021, 00:00

0
:
0
Тугади

Швеция

Стадион: Estadio de La Cartuja, 10559 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
66'  Родриго Эрнандес (Тиаго Алькантара)
66'  Альваро Мората (Пабло Сарабия)
74'  Дани Ольмо (Жерар Морено)
74'  Ферран Торрес (Микель Ойарсабаль)
87'  Коке (Фабиан Руис)
55'  Микаэль Лустиг
69'  Маркус Берг (Робин Квайсон)
69'  Александер Исак (Виктор Классон)
75'  Микаэль Лустиг (Эмиль Крафт)
84'  Кристоффер Олссон (Йенс-Лис Каюсте)
84'  Эмиль Форсберг (Пьерр Бенгтссон)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика