UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Превью. Дания - Финляндия: 72 йиллик анъана бузилади-ми? Янгиликлар

Превью. Дания - Финляндия: 72 йиллик анъана бузилади-ми?

Европа чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Дания - Финляндия учрашуви превьюси билан танишинг.

ФАКТЛАР 

Дания ўзида ЕВРО финал босқичи доирасида биринчи учрашувни катта қизиқиш билан кутмоқда. Жамоа сардори Симон Кьер бу борада шундай фикр билдирди: "Биз босимни ҳис қиляпмиз, лекин бу ижобий таъсир қилаётган босим!" 

Ўз навбатида Финляндия умуман бу даражадаги биринчи ўйинига тайёрланмоқда. Финляндия мухлислари учун яхши янгилик - сардор Тим Спарв ва ҳужумчи Теему Пукки сафга қайтди. 

"Даниядан кўп нарса кутишаётганидан хабардормиз, лекин биз охиригача курашамиз", - деди Спарв.

ҚИЗИҚ СТАТИСТИКА

Дания ўз майдонида Финляндияга қаторасига 21 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти - серия 1949 йилдан буён давом этмоқда (18 ғалаба, 3 дуранг).


ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР 

Дания: Шмейхель; Меле, Кьер, Кристенсен, Васс; Эриксен, Хейбьерг, Дилейни; Поульсен, Долберг, Брейтвейт

Финляндия: Градецки; О'Шонесси, Араюури, Тойвио; Уронен, Камара, Спарв, Лод, Райтала; Пукки, Похьянпало


БОШ МУРАББИЙ ФИКРЛАРИ: 

Дания терма жамоаси устози Каспер Юльманн: "Биз кўп бор [Босния ва Герцеговинага қарши ўртоқлик ўйинида] финнларга қарши биринчи ўйинда дуч келадиган вазиятдан ўтдик. Биз яна ўша вазифаларни бажаришимиз талаб қилинади: рақиб ҳимоясига "калит топиш" ва уларга қарши ҳужумда ўйнашга бермаслик".

Финляндия терма жамоаси устози Маркку Канерва: "Дания - жуда яхши жамоа. Уларнинг охирги ўйинларига қарайдиган бўлсак, ўйин борасида ўсишга эришганини ва кўплаб голлар урганини кўриш мумкин. Уларда индивидуал маҳоратли кўплаб футболчилар ва ишончли ҳимоя чизиғи бор. Қўшимчасига Дания ўз уйида ўйнайди. Бироқ биз номдорроқ рақибларга қарши ўйинда ҳам муносиб ўйин кўрсата олишимизни исботлашимиз зарур".




Дания - Финляндия
12 июнь 2021 йил. Копенгаген. "Паркен" стадиони. 21:00
Бош ҳакам
: Энтони Тейлор (Англия)
Қанот ҳакамлари: Гэри Бeсуик ва Адам Нанн (иккиси Англия)
Захира ҳаками: Сандро Шерер (Швейцария)
VAR ҳаками: Стюарт Эттуэлл (Англия)
VAR ҳаками ёрдамчилари: Крис Кэванах (Англия), Фииппио Мели (Италия), Марко Ди Белло (Италия). 



Дания

Чемпионат Европы. Группа B . 1-тур

13/06/2021, 00:30

1
:
0
Тугади

Финляндия

Йоэль Похьянпало - 60'

Стадион: Parken, 13790 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
43'  Кристиан Эриксен (Матиас Йенсен)
63'  Йонас Винд (Андреас Сков Ольсен)
63'  Симон Кьер (Янник Вестергор)
74'  Пьер-Эмиль Хейбьерг
76'  Даниэль Васс (Йенс Ларсен)
76'  Томас Дилейни (Андреас Корнелиус)
4'  Робин Лод
51'  Тим Спарв
60'  Йоэль Похьянпало
60'  Йере Уронен
76'  Теему Пукки (Йони Кауко)
76'  Тим Спарв (Расмус Шуллер)
84'  Йоэль Похьянпало (Маркус Форсс)
90'  Юкка Райтала (Лео Вяйсянен)


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика