UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

Превью. "Бухоро" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби Бухорода "Бухоро" меҳмони бўлади.
«БУХОРО» – «ДИНАМО»
14 июнь. 19:00. Бухоро. "Бухоро" стадиони.
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, О.Тўйчибоев
Назоратчи: А.Хотамов.

“Бухоро” ҳамда “Динамо” клублари олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. “Бухоро” 20та ўйинда ғалаба қозонган. 14та учрашувда “Динамо”нинг қўли баланд келган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 55:49. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 64 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 46 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг самарқандликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

Ўтган йил ҳар иккала баҳсда ҳам “Динамо” ғалаба қозонган. Самарқандда Александр Клецковнинг пенальтидан урган голи мезбонларга уч очко келтирган – 1:0. Бухорода эса Илдар Маматказин ва Фаррух Шотурсунов ўзини кўрсатганди – 0:2.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.09.2013 «Бухоро» - «Динамо» 0:2
17.08.2012 «Бухоро» - «Динамо» 2:0
01.11.2011 «Бухоро» - «Динамо» 2:1
18.04.2009 «Бухоро» - «Динамо» 2:0
08.08.2008 «Бухоро» - «Динамо» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 14тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. 1та баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. 4та ўйинда “Динамо” сафарда бўлишига қарамай уч очкога эга бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика