UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  0 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  0 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  3 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  6 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  7 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган дастлабки учрашув "Бунёдкор" ва "Қизилқум" ўртасида бўлиб ўтади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
7 август 2015. Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), А. Қўлдашев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

“Бунёдкор” ва “Қизилқум” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 марта мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 42та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 9 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 44 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
Дастлабки даврада Навоийда ўтган баҳсда Воҳид Шодиевнинг 66 ва 68-дақиқада урган голлари “Бунёдкор”га ғалаба келтирган. Қизиғи ўша ўйинда Шодиев қизил карточка ҳам олган эди.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
15.03.2014 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 2:1
29.10.2013 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 4:0
17.11.2012 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:0
09.09.2011 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 3:1
23.04.2010 «Бунёдкор» - «Қизилқум» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 7тасида ғолиб бўлган. 2010 йил “Қизилқум” сафарда “қалдирғочлар” билан сафарда дуранг ўйнаган.  

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика