UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 5-турида "Бунёдкор" клуби ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)  
17 апрель 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Қўлдошев (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
УзПФЛ вакили: А. Мўминов.

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 16 марта тўқнаш келишган. Шулардан 12тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 2та  ўйинда водийликлар ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда икки бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Бунёдкор” фойдасига 36:7 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бунёдкор” 38 очкони, “Навбаҳор” эса 8 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1.

Ўтган йил Тошкентдаги баҳсда “Бунёдкор” йирик ғалабани тантана қилган. Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов ва Александр Пишур рақиб дарвозасига тўп киритишганди – 3:0. Намангандаги учрашувда эса томонлар нурсиз дуранг қайд этишганди – 0:0.  

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.05.2014 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  3:0
20.09.2013 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  5:0
19.10.2012 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
12.03.2011 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  1:0
26.08.2010 «Бунёдкор» – «Навбаҳор»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”га етарлича қаршилик қила олмаган. Бўлиб ўтган 8та ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар” зафар қучишган. Бундан ташқари “Навбаҳор” Тошкентда 7 йилдан буён гол ура олмай келмоқда. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика