UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  0 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  11 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  45 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15

Превью. "Бунёдкор" – "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" – "Насаф"

“Бунёдкор” ва “Насаф” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган.
Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Бешта ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни уч марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 24та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 9 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 29 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 14тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0 га тенг. “Насаф”нинг йирик ғалабаси эса – 2:0.

Ўтган мавсум 8-турда Қаршида кечган ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дастлабки бўлимда Илҳом Юнусов, иккинчи бўлимда Илҳом Шомуродов “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилишганди – 2:0. Тошкентда ҳам “аждарлар” ғалаба қозонишган. Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг голларига Тимур Аюпов жавоб берганди – 1:2.
 
Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:  
25.09.2014 «Бунёдкор» - «Насаф» 1:2
08.03.2013 «Бунёдкор» - «Насаф» 3:0
16.06.2012 «Бунёдкор» - «Насаф» 0:0
11.06.2011 «Бунёдкор» - «Насаф» 2:1
28.07.2010 «Бунёдкор» - «Насаф» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Тошкентда жами 8 бор куч синашишган. Шундан 6тасида “қалдирғочлар” ғалабага эришишган. “Насаф” пойтахтда ушбу жамоани бир марта мағлуб эта олган. 2012 йилда сафардан дуранг билан қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика