UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Превью. "Андижон" "Қизилқум" майдонида фақат бир бор ғолиб бўлган Янгиликлар

Превью. "Андижон" "Қизилқум" майдонида фақат бир бор ғолиб бўлган

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" учрашуви превьюси билан танишинг.

«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
8 март 2018. Навоий. "Ёшлик" спорт мажмуаси. 17:00

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 30 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 16 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 12 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 52:43. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 50 очкони, “Андижон” эса 38 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Бу жамоалар сўнгги бор 2016 йил тўқнаш келишгн. Ўша йил иккала ўйинда ҳам "Қизилқум" ғолиб бўлган. Навоийдаги ўйинда мезбонлар вакили Георги Квесиешвили автогол қайд этган. Сўнгра Андрей Деркач ва Баҳриддин Ваҳобов томонидан урилган голлар "Қизилқум"га ғалаба келтирган - 2:1.

Андижондаги баҳсда дастлаб Анвар Бердиев гол уриб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан. Илҳом Юнусов ва Воҳид Шодиевнинг голлари "Қизилқум"га иродали ғалаба келтирган - 2:1.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
14.05.2016 «Қизилқум» – «Андижон» 2:1
25.04.2015 «Қизилқум» – «Андижон» 1:0
23.03.2014 «Қизилқум» – «Андижон» 1:0
15.06.2012 «Қизилқум» – «Андижон» 1:2
13.08.2011 «Қизилқум» – «Андижон» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” клуби ўз тарихида “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 15та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012 йил) ва бир бор дуранг (2008 йил) ўйнаган. Қолган 13 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган. Охирги уч йилда “Қизилқум” ўз уйида уч бор ғалаба қозонган.



Қизилқум

Шерали Жўраев - 72'

Суперлига. 1-тур

08/03/2019, 17:00

1
:
1
Тугади

Андижон

Ойбек Қиличев - 30'

45'
90'
46'  Бекзод Ғанижонов (Шерали Жўраев)
62'  Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов)
72'  Шерали Жўраев
72'  Элгужа Григалашвили
85'  Миржалол Қосимов
30'  Ойбек Қиличев
45'  Ильдар Маматказин
45'  Ойбек Қиличев
53'  Дониёр Исмоилов (Фарҳод Бекмуродов )
56'  Фарҳод Бекмуродов
57'  Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов)
62'  Бобуржон Аманов
84'  Аброр Хусинов (Фарҳод Мираҳматов)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика