UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  2 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  2 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  3 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  26 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  1 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  3 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  3 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  12 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   7 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1

Превью. А Серия: Пиолининг "Интери" тезликни оширмоқда... Янгиликлар

Превью. А Серия: Пиолининг "Интери" тезликни оширмоқда...

Италия чемпионатининг 20-турига бугун старт берилади.


Турнинг дастлабки учрашувида аутсайдер "Кротоне" турнир жадвалида 15-ўринда бораётган "Болонья"ни қабул қилади.

А Серия, 20-тур. Турнир жадвали

"Кротоне" - "Болонья" (22:00)

"Стадио Эзио Скида" стадиони.

Бош ҳакам
: Жанпаоло Калваресе.


Ўтган ҳафтада Римда "Лацио" меҳмони бўлган "Кротоне" кичик ҳисобда имкониятни бой берганди. Ўшанда Давиде Никола шогирдлари учрашувнинг охирги дақиқаларида аламли тарзда гол ўтказиб юбориб, тайёр бир очкони қўлдан чиқаришганди.
"Лацио"га нисбатан меҳмонда етарлича қаршилик кўрсатган "Кротоне" бу гал ўз уйида бўладиган баҳсда ўзи учун керакли бўлган натижага умид қилишига тўла асослар етарли.

Жамоа гарчи натижа жиҳатдан оқсаётган бўлсада, Никола шогирдлари ўйиндан-ўйинга янада шаклланиб боришмоқда. Бу гал уларнинг рақиблари ном жиҳатидан ҳам у қадар қўрқинчлик эмас. Яъни "Кротоне" жамоаси ўз майдонида ҳозирги "Болонья" билан бемалол ҳисоблаша олиши мумкин.
Айни пайтда "Кротоне"нинг ишонган тоғи сифатида қаралаётган Диего Фалкинеллидан мухлисларнинг умиди катта. Диего жорий мавсумда "Кротоне"даги энг ёрқин футбол кўрсатаётган футболчи бўлиб турибди. Ҳужумчи ушбу мавсум ҳозирча жамоанинг энг яхши тўпурари саналади. Унинг ҳисобида 5та гол ва иккита голли узатма мавжуд.

"Кротоне"нинг асосий мақсади бу нима қилиб бўлсада А Серияда жон сақлаб қолиш. Шу боисдан жамоа ўз уйида бўладиган учрашувларда имкон қадар максимал очко жамғаришга катта эътибор қилмоқда. "Болонья" билан бўладиган баҳс шулар жумласидандир.

"Болонья" жамоаси ўтган турда "Ювентус" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учраганди. "Болонья" учун мавсум кўнгилдагидек бошланганди. Бироқ Роберто Донадони шогирдлари ўзларидек ўртамиёна жамоалар билан бўлган баҳсларда кўп очко йўқотиши натижасида турнир жадвалининг иккинчи қисмининг ўртасидан жой олиб турибди.

Бир сўз билан айтганда, "Болонья"га барқарорлик етишмаяпти.
Жамоа сафидаги энг хавфли футболчи бу Маттио Дестро ҳисобланади. Дестро шунингдек жамоанинг асосий тўпурар ҳужумчиси. Шунингдек, таркибдаги Ладислав Крейчи ҳам ушбу мавсумни анча кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Ҳозирги "Болонья"нинг ўйини айнан шу икки футболчига боғланиб қолган. Агарда ушбу футболчиларнинг ўйини ўхшаса, унда рақибларига қийин бўлади. Аксинча бўладиган бўлса, унда "Болонья"нинг боши берк кўчага кириб қолмоқда.

"Кротоне" ҳамда "Болонья" жамоаларининг биринчи даврадаги ўйини 1:0 ҳисобида Донадони шогирдларининг ғалабаси билан якун топганди.
Ўша беллашувда Маттио Дестронинг ягона голи учрашув тақдирини ҳал этганди.

Ўзаро ўйинлардаги факт:
Бу жамоалар жами 4 маротаба дуч келишган. Устунлик "Болонья"да. "Кротоне" ўтказилган 4 учрашувдан биттасида ғалаба қозонган. "Болонья" эса учта ўйинда зафар қучган. Бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда ҳозирча дуранг натижаси қайд этилмаган.



"Интер" - "Кьево" (00:45) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)

"Жузеппе Меацца" стадиони.

Бош ҳакам
: Пьеро Жиакомелли.


Мавсумни бир текисда ўтказа олмаётган "Интер" бу турда ўз майдонида "Кьево"ни меҳмон қилади. Чемпионатнинг дастлабки турида ҳам айнан шу жамоалар ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда "Кьево" "Интер"га ҳеч қандай имконият қолдирмаганди ва 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилганди. "Кьево" футболчиси Вальтер Бирсанинг дубли "Интер"ни мавсум бошидан кайфиятини тушиб кетишига сабабчи бўлганди. Ўшандан буён "Интер" ҳали бир текисда ўйин кўрсата олмаяпти. Франк де Бур эса бу орада истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига келган Стефано Пиоли ҳозирда жамоага ўз ўйинини топиб олишга ва турнир жадвалига ўзига мос ўринга қайтишга кўмаклашиш ҳаракатида ишламоқда. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, "Интер" охирги ўйинларда ниҳоят ўз қаддини бироз бўлсада кўтариб олишга эришди. Жамоа "Наполи"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг кетма-кет 5 учрашувда ғалаба нашидасини сурди.  Стефано Пиолининг меҳнатлари самараси аста-секин кўзга кўрина бошланаётгандек.

Энг қизиғи, Пиоли жамоага бош бўлганидан сўнг ундан олдинги мураббий Франк де Бурнинг тактик схемасини (4-2-3-1) ўзгартиргани йўқ. Жамоа мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрган бўлса, ўша схемани сақлаб қолди. Яъни футболчиларни янги тактик схемага ўтказиб, уларни ортиқча қийнашни ва вақтни олишни истамади. Чунки жамоа янги тактик схемага кўникиб, мослашиб олишлари учун албатта маълум бир вақт талаб этилади. Пиоли эса буни инобатга олиб, жамоанинг тайёргарлигига қараб ўз режа ва фалсафаларини ўшанга мослаб футболчиларга етказишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса энди ўз меваларини беришни бошламоқа. Жамоа бежизга кетма-кет беш ўйинли ғалабали серияни қайд этгани йўқ. "Интер" ҳозирда 7-ўринга кўтарилиб олган ва совринли ўринларни эгаллаб турган жамоалар билан 5 очколик фарқ бор. Бу эса албатта катта тафовут эмас. Бу тафовутни чемпионат давомида ҳали йўққа чиқариш имконияти "нерадзуррилар"да етарли.

"Интер"нинг асосий қуроли бу ҳужум чизиғи. Янаям аниқроғи, бу жамоа сардори аргентиналик Мауро Икарди саналади. Икарди гол ва голли узатма тизими бўйича айни пайтда бекорга кучли-бешликдаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб тургани йўқ. Икарди ҳисобида 14та гол ва 6та голли пас мавжуд.

"Кьево" айни пайтда турнир жадвалида 11-поғонани банд этиб турибди. Роландо Маран бошчилигидаги ушбу жамоа ғалабали серияларни мағлубиятли серияларга алмашиб юборди. "Кьево" учун мавсум анча кўтаринки кайфиятда бошланганди. Жамоа ҳали айтиб ўтганимиздек чемпионатни "Интер" устидан қозонилган ажойиб ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлганди. Шунингдек, "Кьево" учун мавсумнинг илк қисми анчайин омадли бошланганди. Лекин жамоа охирги ўйинларга келиб, мувозанатни йўқотди ва бир қатор ўйинларда қимматли очколарни бой берди. Натижада эса тепа ўринларда бораётган "Кьево" айни пайтда 11-ўринга тушиб кетди.
Жамоанинг етакчи футболчиси Серхио Пеллиссьер тўртта гол билан "Кьево"нинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Валтер Бирса ҳисобида ҳам тўртта гол ва тўртта голли пас бор.

"Интер" ҳимоячиларининг асосий диққат-эътибори айнан шу икки футболчига қаратилиши керак. Акс ҳолда биринчи даврадаги иш яна содир бўлиш эҳтимоли мавжуд.

"Кьево" бу ўйинда ҳеч бўлмаса бир очко илинжида майдонга тушади. "Интер" эса биринчи даврадаги мағлубият аламини олиш ҳаракатида.

Стефано Пиоли беш ўйиндан буён давом этаётган ғалабали одимни тўхтатмоқчи эмас. Бунинг учун эса улар "Кьево" тўсиғини енгиб ўтишлари шарт.

Ўзаро ўйинлардаги факт:

Бу жамоаларнинг охирги ўтказилган 13та ўйинидан 8тасида "Интер"нинг қўли баланд келган, "Кьево" эса 3 маротаба ғалаба қозонган. Қолган икки учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика