Португалия ЖЧ-2022 олдидан ёш хавбекини йўқотди
08 окт 2022 11:12
Янгиликлар
Португалия ЖЧ-2022 олдидан ёш хавбекини йўқотди
"Вулверхэмптон" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педру Нету жароҳати сабаб Қатарда бўлиб ўтадиган мундиални ўтказиб юборади.
Бу ҳақда Англия клуби расмий сайти хабар берди.
Футболчи тиззасидан шикастланган ва тез орада операция қилинади. Тикланиш даври бир неча ой давом этади.
22 ёшли Нету жорий мавсум "Вулверхэмптон" таркибида 9 та ўйинда ҳаракатланди. У 2020 йилдан буён Португалия терма жамоасида 3 та ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!
Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди
Фикрлар