"Порту" "Арсенал" хавбекини сотиб олиши мумкин
10 июн 2024 15:35
Янгиликлар
Португалиянинг "Порту" клуби "Арсенал"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Фабиу Виейрани ижарага олиши мумкин, деб хабар берди "A Bola".
Хабар қилинишича, "аждарлар" Франсишку Консейсау кетган тақдирда 24 ёшли Виейра вариантини кўриб чиқмоқда. "Порту" ярим ҳимоячини "Арсенал" унинг маоши бир қисмини қоплаш шарти билан сотиб олмоқчи. Виейранинг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга шай.
Фабиу Виейра жароҳат туфайли жорий мавсум "Арсенал" сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар