Полицияга ПСЖ президенти устидан ариза тушди

Aslanov Jasurbek
13 янв 2024, 14:15
ПСЖ президенти фаолияти юзасидан текширув бошланди.

Маълумотларга кўра, Носир Ал Ҳелайфи "норасмий иш билан таъминлаш" ва "аҳолининг заиф гуруҳини эксплауатация қилиш"ни ташкиллаштиришда айбланмоқда.

Қатарлик тадбиркорга қарши айбловларнинг унинг марокашлик собиқ уй хўжалиги бўйича ходими Ҳичам Кармусси илгари сурди, у кўп йиллар давомида Ал Ҳелайфига меҳнат шартномасисиз ишлаганини маълум қилган.

Шу билан бирга ПСЖ президенти Франция ҳудудида ноқонуний ишлаш учун тўрт нафар филиппинлик хизматкорларни ёллагани айтилган.

Париж прокуратураси ариза текширув учун 16-округнинг полиция бўлинмасига тақдим қилинганини тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ouest-France

Сўнгги янгиликлар

Барча ›