Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"
08 окт 2024 00:31
Янгиликлар
Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Пол Скоулз клубдаги вазият ҳақида фикр билдирди.
Эрик тен Хаг жамоаси АПЛ жадвалида 7та турдан сўнг 8 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.
"Улар ёзда пул сарфлашди. Бошқа баҳона йўқ. Бу тен Хаг жамоаси. У жароҳатлар билан ўзини оқлаяпти. Жамоа учун кўп пул ишлатилди. Баҳоналар тугаб боряпти.
Хатто мавсум бошида у қуйидаги гапларни айтганди: "Футболчиларим ёш". У таркибни кучайтириш учун харидлар амалга оширди. Угарте - ёрқин мисол. Энди эса у майдонга тушмаяпти.
Улар чақираётган футболчиларни харид қилиш жудаям осон. Бу йигитлар "Арсенал", "Манчестер Сити", "Барселона" ёки "Реал" билан беллаша олмайди.
МЮ ўз жамоасида ўйнай олмаётганларни йиғиб келмоқда. Де Лигтни эсланг: У "Бавария"да таркибга кира олмаётган эди. Угарте эса ПСЖда" - деди Скоулз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар