

«Менда таклифлар кўп эмас, аммо футболни соғинаяпман. Ҳар куни жамоа билан ишлашни соғиндим.
Агар менга аниқ таклиф тушадиган бўлса ишлашга тайёрман. Мен «Олдхэм» вакиллари ва клуб хўжайини Саймон Кэрни билан суҳбатлашдим, аммо ўша вақтда ҳали тайёр эмасдим, ҳозир эса менимча вақти келди», — дейди Скоулз.



